Ўзбекистон ва Россия 20 миллиард долларлик шартномалар имзолайди

Владимир Путин ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Россия 20 миллиард долларлик шартномалар имзолашни режалаштирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 окт - Sputnik. Владимир Путин ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Россия 20 миллиард долларлик шартномалар имзолашни режалаштирган, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Ўзбекистон Иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаевга асосан.  

“Йирик шартномалар тўплами ва сармоявий лойиҳаларга доир келишувлар имзолаш режалаштирилган. Уларнинг умумий қиймати 20 миллиарда долларга яқин”, - деди Хўжаев биринчи бугун Тошкентда иш бошлаган Ўзбекистон – Россия ҳудудлараро форуми доирасида.

Шунингдек, иқтисодиёт вазири сўзларига кўра, музокаралар якунида 2019 – 2024 йиллларга мўлжалланган Ўзбекистон  ва Россия иқтисодий ҳамкорлик дастури ҳам имзоланади.