Ўзбекистонликлар Россия элчихонасига Керчь қурбонлари хотирасига гуллар олиб келишди

Қримнинг Керчь шаҳридаги политехника коллежида содир этилган портлаш ва отишма оқибатида кўплаб кишилар ҳалок бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Тошкентдаги Россия элчихонаси олдига гуллар олиб келишмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Керчь шаҳридаги коллежнинг 4 курс талабаси ўзи ўқийдиган коллеж ичида бир неча кишини отиб ташлаган ва қўлбола бомбани портлатиб юборган.

Ўзбекистонликлар Россия элчихонасига Керчь қурбонлари хотирасига гуллар олиб келишди

Содир бўлган фожеа қурбонлари сони 21 кишига етди, 43 киши жабрланганлар шифохоналарда қолмоқда.

Ўзбекистонликлар Керчь шаҳридаги политехника коллежи қурбонлари хотирасига Тошкентдаги Россия элчихонаси олдига гуллар олиб келишмоқда.