“Ўзатом” агентлиги бош директорига ўринбосар тайинланди

“Ўзатом” агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига киради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Виталий Юрьевич Драгунов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги президентнинг 2018 йил 19 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ташкил этилган.

"Ўзатом" атом энергетикасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ягона давлат сиёсати ҳамда стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгар давлат идораси ҳисобланади.

Ушбу агентлик Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига киради.