ТОШКЕНТ, 18 окт - Sputnik. Кеча Қрим ярим оролининг Керч шаҳридаги коллежда содир бўлган фожиа қурбонлари сони 21 кишига етди деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосан.
"Қурбонлар орасида ушбу мудҳиш жиноятни амалга оширган ўсмир ҳам бор, у ўз-ўзини ўлдирган. Шифохоналарда яна 43 нафар жабрланганлар қолмоқда", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Керч шаҳридаги коллежнинг 4 курс талабаси ўзи ўқийдиган коллеж ичида бир неча кишини отиб ташлаган ва қўлбола бомбани портлатиб юборган.
Дастлаб ушбу иш юзасидан Россия ЖКнинг “Теракт” банди бўйича иш қўзғатилган эди. кейинчалик у “икки ёки ундан ортиқ кишини ижтимоий хавфли йўл билан ўлдириш” бандига ўзгартирилди.