ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Қримнинг Керчь шаҳридаги политехника коллежида портлаш юз берди. Бу ҳақда РИА Новостига шошилинч хизмат вакили хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, 10 нафар киши ҳалок бўлди ва 50 нафар киши тан жароҳати олган.
20 нафар киши ўрта оғирликдаги жароҳатлар билан Биринчи шаҳар касалхонасига олиб келинди.
“Портлаш ошхонада содир бўлди, сабаблари ҳали ноаниқ, мутахассислар буни аниқлашади”, - деб маълум қилди ҳуқуқ тартибот органларидаги манба.
Воқеа жойида тез тиббий ёрдам бригадалари, ФВВ қутқарувчилари ва ФХХ ходимлари иш олиб боришмоқда.