Ўзбекистон олтин-валюта захиралари яна камайди

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Марказий банк 2018 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Унга кўра, 2018 йил 1 октябрь ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 26 407,3 миллион АҚШ доллари (2018 йил 1 сентябрь ҳолатига 26 870,8 миллион АҚШ доллари, ўтган ойга нисбатан 463,5 миллион АҚШ долларига камайган), шундан халқаро валютадаги активлар — 12 454,4 миллион АҚШ доллари, монетар олтин — 13 953,0 миллион АҚШ доллари ташкил қилди.

Соф олтин-валюта захиралари — 25 494,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йил 1 сентябрь ҳолатига 25 983,0 миллион АҚШ доллари).

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк томонидан олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида  захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.