Мактабларда психологик хизматлар фаолияти йўлга қўйилади

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи Халқ таълими ва Молия вазирликлари томонидан тайёрланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. “Ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Мактаб ва текширувлар: янги қарор лойиҳаси тайёрланди

Қарор лойиҳасида айтилишича, психологик хизматнинг мақсади ўқувчиларни, ота-оналарни, педагогик жамоани психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларнинг фаол ижтимоий мослашуви ва уларнинг ёш даврлари бўйича ривожланишида психологик ва психосаматик саломатлигида учрайдиган оғишларнинг олдини олиш ва бартараф этишга ёрдам бериш, узлуксиз таълим жараёнида ўзлигини англаши, индивидуал психологик хусусиятлари, шахсий имкониятлари ва қобилиятларини намоён этишлари учун психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш (психодиагностик фаолият, сўровнома, маслахат бериш орқали)дан иборат.

Қарор лойиҳасига умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати тўғрисидаги низом ҳамда психологик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар илова қилинган.

Умумий ўрта таълим муассасалари психологларининг лавозим мажбуриятлари ҳамда бу лавозимларга қўйиладиган малака талаблари қайта кўриб чиқилади.

Психологик хизмати хоналарини жиҳозлаш меъёрлари ишлаб чиқилади.