Андижонлик аёл ўз фарзандини тарбиялайман деб, уриб ўлдирди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Андижонлик аёл ўз фарзандини тарбиялайман деб, уриб ўлдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Мени сотган онамга мактуб: менга сиздан ўзга хеч ким, ҳеч нима керак эмас эди

Хабарда айтилишича, Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй бекаси - Ш.В. уйида 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида бола танасини турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада бола касалхонага ётқизилган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай болакай касалхонада вафот этган. Ш.В. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.