ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Қозоғистон уч кун муддат ичида қатор республикалардан келтирилгна карантин остига тушган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди, деб хабар қилди Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
“2018 йил 10-12 октябрь кунлари давомида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан 29 та ноқонуний олиб кириш ҳолатда жами 165,5 тонна карантин остида тушган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди. Маҳсулотлар Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистондан келтирилган”, - дейилган вазирлик хабарида.
Текширув вақтида Ўзбекистондан келтирилган 2,5 тонна хурмода карантин объект (Pseudococcus comstocki, Kuwana) борлиги аниқланди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан қоидабузарлар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Карантин остига тушган мевалар эспорт қилувчилар ҳудудига қайтарилди.