Мактаб ва текширувлар: янги қарор лойиҳаси тайёрланди

Қарор лойиҳасида умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, умумтаълим муассасалари фаолиятини текширишнинг вазифалари берилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг “Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ўқитувчиларни қўшимча рағбатлаштириш йўлга қўйилади

Ҳужжат билан умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низом, умумтаълим муассасалари фаолиятини текширишга ваколатли давлат органлари ва ташкилотлар рўйхати тасдиқлаш назарда тутилган.

Қарор лойиҳасида умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, умумтаълим муассасалари фаолиятини текширишнинг вазифалари берилган.

Умумтаълим муассасаларининг фаолиятини текшириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

- режали текшириш;

- режадан ташқари текшириш;

-назорат тартибида текшириш;

- статистик маълумотлар ва бошқа турдаги маълумотларни таҳлил қилиш.

Умумтаълим муассасаларининг фаолиятини текшириш ваколатига эга бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатига кўра, тўғридан тўғри текширишга ваколатли органлар:

Мактаб ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича лойиҳа ишга тушди

Бош прокуратура ва унга бўйсунувчи прокуратура органлари;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

Тасарруфида умумтаълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар.

Келишув асосида текширишга ваколатли органлар:

Олий Мажлисининг Сенати, Қонунчилик палатаси, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари;

Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

Ички ишлар вазирлиги ва унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

Пенсия тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар тайёрланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати республика маркази ва ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг ҳудудий бандликка кўмаклашиш ва аҳолини иш билан таъминлаш марказлари;

Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ваколатли органлар;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.