ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Хоразмлик бўлган хонанда Азиза Ниёзметова вафот этди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Маълумотларга кўра, 46 ёшли хонанда узоқ вақтдан буён саратон хасталиги билан оғриб келган.
Ниёзметованинг дафн маросими эртага, 16 октябрь куни бўлиб ўтади. Уни сўнгги манзилга кузатиш маросими туғилиб ўсган юрти Хоразмда бўлиб ўтади.