Ҳабиб Нурмагомедов Макгрегор билан реванш жанг ўтказишни рад этди

Россиялик cпортчи Нурмагомедов билан бўлиб ўтган жангдан сўнг Конор Макгрегор реванш жанг ўтказишни таклиф қилганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Россиялик аралаш яккакураш бўйича UFC чемпинони Ҳабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан 15 миллион доллар эвазига реванш жанг ўтказишни рад этди.

Владимир Путин Ҳабиб Нурмагомедовни ғалаба билан табриклади

Бу ҳақда "Спорт-Экспресс" нашрига берилган интервьюда россиялик спортчининг тоғаси Алекс Нурмагомедов маълум қилди.

Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасида реванш жанг ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга Ҳабибнинг тоғаси шундай жавоб берди:

“У Ҳабибга қизиқ эмас. У Конор билан ҳеч қандай пул эвазига жанг қилмайди. Ҳа мен билан улар унга реванш таклиф қилишмоқда. У рози бўлса бошидан унга 15 миллион таклиф қилишди. Бироқ Ҳабиб “йўқ” деди. Конор навбатга турсин, бошқалар билан жанг қилсин. Ҳабиб эса Фергюсон билан жанг қилишни истайди. Кейин ўз карьерасини тугатмоқчи”, - деб таъкидлади Алекс Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов 6 октябрь куни Лас Вегасда Макгрегов устидан ғалаба қозониб, енгил вазнда UFC унвонини ҳимоя қилди.