ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Хонанда Юлдуз Усмонова Жиззах вилоятидаги пахта далада бепул концерт берди, деб хабар қилди Podrobno.uz нашри.
Ўзбекистон эстрадаси примадоннаси “Буюк ипак йўли” қишлоғида пахта теримчилари учун далада концерт берди.
Концертда Усмонова билан бирга артист қизиқчи Шукурилло Исроилов ҳам чиқиш қилди.
Шу йил пахта терими учун тўлов пули икки баравар кўтарилди.
Ўзбекистон касаба уюшмаси пахта теримчилар учун яратилган шарт-шароитларни назорат қилмоқда.