Японияда мактаб ва ишхоналарда йиғлашни ўргатишмоқда

Бу мактаб ва компанияларда стрессни олдини олиш ва ишчилар ва ўқувчиларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида қилинмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Японияда “йиғлаш бўйича машғулот”лар оммалашмоқда.

Орол чўкмоқда: Япония кучли ёғингарчиликлар остида қолди

Бу каби машғулотлар мактаб ва компанияларда стрессни олдини олиш ва ишчилар ва ўқувчиларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида қилинмоқда.  

Экспертлар фикрига кўра, кўз ёши –стрессдан ўзини ҳимоя қилиш усулидир.

Собиқ ўрта мактаб ўқитувчиси Хидефуми Ёшида махсус машғулотлар ўтказади. У бу жараён афзалликлари ва у билан стрессдан холос бўлишни ўргатади.

Унинг сўзларига кўра, йиғлаш уйқу ёки кулгудан кўра срессдан қутулиш учун яхшироқ ёрдам беради.

Экспертнинг фикрига кўра, ғамгин фильм, мусиқалар ҳамда таъсирли китоблар билан йиғлашни бошлаш керак.

Масалан, 7 сентябрда у Осакадаги хусусий мактабда 79 нафар ўқувчилар тренинг ўтказди. Ғамгин фильмни томоша қилиб, шундан сўнг улар йиғлаш учун иншо ёзишади.

“Мен йиғлаётганимда, ўзимни тутишим керак эмаслигини ҳис қиламан”, - деб таъкидлайди 17 ёшли ўқувчи.

2015 йилда Японияда 50 дан ортиқ ишчилари бўлган компаниялар ўз ходимларига стрессни текшириш бўйича тестини тадим этиш мажбурияти юклаш қонуни кучга кирганди.