Халқ табобати бўйича хизматлар кўрсатувчи шахсларнинг фаолиятига баҳо берилади

Халқ табобати ходимлари кўрсатган хизматлари учун тиббиёт ходимлари каби жавобгар бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Бухорода фаррошлик учун 200 $ сўраган тиббиёт ходимлари қўлга олинди

Қарор билан эндиликда халқ табобати аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули сифатида эътироф этилади ва ушбу фаолият билан лицензия асосида шуғулланиш лозим бўлади.

Халқ табобати ходимлари кўрсатган хизматлари учун тиббиёт ходимлари каби жавобгар бўлади.

Тиббиёт олий ўқув юртларида халқ табобати бўйича махсус ўқув цикли, Тошкент врачлар малкасини ошириш институтида халқ табобати кафедраси ва “Халқ табобати” йўналиши бўйича малака ошириш курси жорий этилади

Шунингдек, жорий йилнинг 1 декабригача халқ табобати бўйича хизматлар кўрсатувчи шахсларнинг фаолиятига баҳо бериш мезонлари ишлаб чиқилади.

Халқ табобати бўйича хизмат кўрсатувчиларнинг хизматларини илгари суриш, улар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Халқ табобати ассоциацияси ташкил этилади.

Бундан ташқари, халқ табобатида қўлланиладиган ўсимликлар, уларни парвариш қилиш ва ўстириш жойи, ўсимликлардан фойдаланиш ва бошқа зарур маълумотларни ўз ичига олган махсус база яратилади.