Кучли довулда учувчилар самолётни ёни билан қўндиришди

Британия учувчилари кучли довулда самолётни ёни билан қўндиришга муваффақ бўлишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Ушбу йилнинг 12 октябрь куни Бристол шаҳрида TUI авиакомпанияси учувчилари Boeing 757 самолётини моҳирона қўндиришга муваффақ бўлишди.

Самолёт қўниш вақтида аэропорт ҳудудида жуда кучли довул бўлган. Шунга қарамасдан, учувчилар самолётни ёни билан пастлатишга, самолёт ғилдираклари учиш-қўниш йўлагига тегиши биланоқ, уни тўғрилаб олишга муваффақ бўлишган.