ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий Эктор Купер бошчилигида илк ғалабани қўлга киритди, деб хабар қилмоқда ЎФА.
Кеча Тошкентдаги “Миллий” стадионида Корея Халқ Демократик Республикасига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви 2:0 ҳисобида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги иккала гол ҳам ҳужумчи Марат Бикмаев томонидан урилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистон терма жамоаси Сурия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган, Эрон билан эса 0:1 ҳисобида ўйнаб мағлубиятга учраган эди.