АҚШ махсус вакили "Толибон" билан Афғонистондан аскарларни чиқариш масаласини гаплашди

Таъкидланишича, томонлар келажакда янги учрашувлар ўтказишга келишиб олган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 окт - Sputnik. АҚШ махсус вакили ва "Толибон" ҳаракати аъзолари билан Қатарда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондан чет эл ҳарбий контингентини олиб чиқиб кетиш ва мамлакатда тинчлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар қилди РИА Новости.

"Тинчлик нархи қанча?": Ўзбекистон ҳукуматининг енгилмас Толибон  билан музокаралари

Сал олдинроқ АҚШнинг Афғонистонда миллий ярашув жараёни бўйича махсус вакили Залмай Халилзад Дохада "Толибон" радикал ҳаракати аъзолари билан учрашув ўтказгани хабар қилинган эди.

Ҳаракат баёнотида "оккупация" ниҳоясига етгани ва Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилингани айтилган.

Таъкидланишича, томонлар келажакда янги учрашувлар ўтказишга келишиб олган.

Афғонистонда ҳукумат кучлари ва, сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатнинг 50%ни назорат қилувчи "Толибон" радикал ҳаракати ўртасида кураш кетмоқда. Россия айни вақтда Афғонистон бўйича Москва форматида учрашув чақириш учун ҳаракатларини давом эттирмоқда. Таклифномалар 12та томонга, шу жумладан, Дохадаги "Толибон" сиёсий офисига ҳам юборилган.