Сергей Шойгу МДҲ мудофаа вазирлари нималарга келишишгани хусусида

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мудофаа идоралари раҳбарлари иштирокидаги учрашув Тошкент шаҳрида 12 октябр куни бўлиб ўтди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 окт - Sputnik. Бугун мажлисда қабул қилинган қарорлар МДҲга аъзо давлатлар орасида Мудофаа хавфсизлиги соҳасида ўзаро ҳамкорлик кучайишига хизмат қилади, деди Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу Тошкентда ўтказилган МДҲ давлатлари Мудофаа вазирлари мажлиси якунлари бўйича баёнотида.

Азизов: дунёдаги вазият МДҲ мудофаа вазирлари кенгашининг аҳамиятини кўрсатмоқда

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

МДҲ МВК Раиси Шойгу, шунингдек, бугунги йиғилиш давомида Марказий Осиё минтақасидаги вазиятга баҳо берилгани ва халқаро терроризмга қарши курашишнинг зарур чоралари белгилаб олинганини маълум қилган.

"Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасида ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш, радиацион, кимёвий ва биологик вазиятни баҳолаш ҳамда назорат қилишда Бирлашган тизимнинг истиқболлари тўғрисида муҳокама олиб бордик", - деб ахборот берди Шойгу.

Шунингдек, МДҲга аъзо давлатлар қуролли кучлари авиация парвозлари соҳасидаги ҳамкорлик масалалари, ҳарбий таълим соҳасида ҳарбий билим юртлари курсантлари ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш, Иккинчи жаҳон урушининг 75 йиллигига бағишланган қўшма тадбирлари ҳамкорликда амалга ошириш кўриб чиқилган.

"Бугунги йиғилишда Улуғ Ватан урушида эришилган Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга старт берилди. Бу жуда муҳим, рамзий тадбир. Халқларимизнинг ягона тарихи. Улар биргаликда фашизмни яксон қилишган. Буни ҳамиша ёдда тутиш керак", - деб қайд этди Шойгу.

Шойгу Афғонистондаги вазиятни ностабил деб ҳисоблайди

Мажлисда, шунингдек, кенгаш аъзолари Мудофаа вазирлари кенгашининг 2019 йил бўйича иш режаси қабул қилинди. 2019 йил давомида МДҲга аъзо давлатлар Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий ҳаво кучлари қўшинлари қўмондонликлари ўртасида қўшма машғулотларни ташкил этишга қаратилган ҳужжатлар имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябр куни Тошкентдаги Ўзбекистон халқаро форумлар саройида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этди.