Россия мудофаа вазири Тошкентга келди

Бугун, 12 октябрь куни Тошкентда Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу раислигида МДҲга аъзо давлатлари вазирлари кенгаши йиғилиши ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Шойгу Афғонистондаги вазиятни ностабил деб ҳисоблайди

Хабарда айтилишича, айни вақтда икки мамлакат мудофаа идораларининг раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилмоқда.

Йиғилиш давомида бир қатор масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь куни Тошкентда Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу раислигида МДҲга аъзо давлатлари вазирлари кенгаши йиғилиши ўтказилади.

Тадбирда Озарбайжон, Армения, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий идоралари делегациялари иштирок этади.