Транспортдан ахлат ташлаш учун жарима 2 баравар оширилди

Бугунги кунда транспорт ойнасидан ахлат ташлаш учун жарима миқдори 18430 сўм.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 октябр куни Маъмурий жавобгарлик кодексининг бар қатор бандларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни имзолади, деб хабар қилмоқда "Халқ сўзи".

Киритилган ўзгаришлардан бири, транспорт воситасидан ахлат ташлашга таалуқлидир.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик кодексининг 123 моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, бундан буён поезд вагонлари, автобус ёки автомобил транспорти ойналаридан отиб юборилган ахлат учун ундириладиган жарима миқдори ЭКИҲнинг 1/5 миқдорида - яъни 36860 сўм этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ушбу жарима миқдори ЭКИҲнинг 1/10 (18430 сўм) миқдорида белгиланган.

Шунингдек Маъмурий қонунбузарлик кодексига махсус белгиланган жойлардан бошқа жойга ахлат ташлаш, табиий сув ҳавзаларини ифлослантириш ва канализация тармоқлари фойдаланиш қоидаларини бузиш учун жавобгарлик чоралари кучайтирилган.