Путин: Ўзбекистон – Россиянинг стратегик ҳамкори ва иттифоқчисидир

Бугун, 11 октябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин янги тайинланган Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадовдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Sputnik

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон – Россиянинг стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси эканини қайд этган. Унинг эътироф этишича, икки томонлама алоқалар барча соҳаларда мустаҳкамланмоқда: сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник, маданий-гуманитар соҳалар шулар жумласидан.

"Келгуси ҳафтада Тошкентга амалга ошириладиган давлат ташриф давомида президент Шавкат Мирзиёев билан кенг қамровли музокаралар ўтказамиз. Улар якунларига кўра, салмоқли ҳукуматлараро ва тижорий ҳужжатлар тўплами имзоланади”, - деди Путин хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида.

Путин Ўзбекистон раҳбари билан биргаликда минтақалараро ҳамкорлик форуми очилишида иштирок этиши ҳамда илк Ўзбекистон атом электростанцияси қурилишига старт беришини қўшимча қилди.