Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича синов ўтказилади

Электрон ҳисобварақ-фактуралар товар-транспорт юкхатлари ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончнома вазифаcини бажаради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги канали.

Алиментларни олдиндан тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 15 октябрдан Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятида электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тарзда расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилади.

Эксперимент доирасида электрон ҳисобварақ-фактуралар товар-транспорт юкхатлари ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончнома вазифаcини бажаради.