Музокаралар якунига кўра Ўзбекистон ва Франция ўртасида 10та ҳужжат имзоланди

Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Париждан Тошкентга жўнаб кетди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи якунига кўра, ҳукуматлараро ва идоралараро 10 та ҳужжат имзоланди.

“Ўзбекнефтгаз” Франция компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев Франция президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

"Давлат раҳбарларининг Елисей саройида ўтган музокаралари ҳар томонлама самарали бўлди. Икки мамлакат учун манфаатли ва узоқ муддатли келишувларга эришилди", - деб хабар қилган президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Париждан Тошкентга жўнаб кетган.