Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин чиқмаслиги учун эҳтиёткорликка чақирди

Об-ҳавонинг кескин совуб кетиши натижасида газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эхтиёж ортиб боради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги қоидаларга риоя этиш бўйича огоҳлантириш берди.

Яна бир ёнғин: Тошкентда дўкон ёниб кетди

Об-ҳавонинг кескин совуб кетиши натижасида газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эхтиёж ортиб боради.

Бундай пайтларда айрим фуқароларнинг эхтиётсизлиги оқибатида кўнгилсиз ходисалар содир бўлиши мумкин.

“Мазкур ходисаларни олдини олиш мақсадида газ ва электр ускуналаридан ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишингизни сўраймиз:

- қўлбола ва носоз газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

- иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;

- иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюм ва осон алангаланувчи махсулотларни сақламанг;

- газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг;

- агарда газ хидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дархол хонани шамоллатинг хамда газ хизматига хабар беринг;

- иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига эътибор беринг”, - дейилган Тошкент ИИББ хабарида.