ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Европага ўзининг биринчи ташрифини амалга оширди. Бунинг учун Франция давлати танланди.
Sputnik Ўзбекистон Шавкат Мирзиёевнинг Парижга амалга оширилган ташриф натижаларини ўрганиб чиқди.
Шавкат Мирзиёевнинг хорижий мамлакатларга ташриф дастури бир хил сценарий бўйича кетмоқда: Ўзбекистон раҳбари барча муҳим сиёсий амалдорлари ва халқаро ташкилот раҳбарлари билан учрашишга ҳаракат қилмоқда.
Франция ташрифи ҳам истисно бўлмади – Франция президенти Эммануэл Макрон билан тор ва кенг доирадаги музокаралардан ташқари, Мирзиёев Франция Сенати раиси Жерар Ларше билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Эммануэл Макроннинг Ўзбекистон етакчиси билан бўлган музокаралари чоғида сиёсий масалалар ҳам кўрилди – давлатлар ўртасида ҳамкорлик, Афғонистон муаммоси, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Франция ўртасида жами 10 та ҳужжат имзоланди – асосан булар ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, туризм, молиявий инвестицион лойиҳалар бўйича ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, маданият ва автомобил ташувлари соҳасида битимлар.
Қизғин музокаралар кун тартиби ва айрим саноат тармоқлари учун аниқ рақарларнинг етишмаслигини иккита сабаб билан тушунтириш мумкин: биринчидан, бу Мирзиёевнинг Францияга (Европага) биринчи ташрифи, иккинчи томондан эса, аниқ лойиҳалар бошқа учрашувда муҳокама қилинди – улар бироз олдин бўлди.
Президентлар ўртасидаги музокаралардан олдин ҳам анънавий бизнес форум ўтказилди, унда 5 миллиард еврога тенг битимлар имзоланди.
Шавкат Мирзиёев Франция бизнес вакиллари билан ҳам учрашди. Total, GDF Suez, Vinci, Thales, Fives, Европа тараққиёт ва ривожланиш банки ва Франция ривожланиш агентлиги вакиллари Ўзбекистон билан лойиҳаларни муҳокама қилишди. Улар ўтган йилда турли лойиҳалар учун Ўзбекистонга 400 миллион евро ажратганди.
Шавкат Мирзиёев маданият масаларга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Бу мавзу ва тарихий меросни асраш бўйича янги лойиҳаларни Эммануэл Макрон билан ва ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан ҳам муҳокама этилди. Хусусан, Ўзбекистонда иккита – Марказий Осиё ёш олимлари ва “Маданий меросни асраш соҳасида ахборот технологиялари ўрни” форуми ўтказилади. Бундан ташқари, ЮНЕСКО раҳбари билан 2021 йилгача ҳамкорлик дастури имзоланди.
Ўзбекистон президентининг Францияга 22 йил ичида биринчи ташриф стратегик ва амалий жиҳатдан жуда самарали бўлди. Янги президентнинг Европага биринчи қадами қўйилди ва у жуда ишончли бўлди.