КХШТ қуролли кучларини биргаликда қўллаш режаси тузилди

Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти давлатлари ҳарбий қўмондонлиги илк бор Қуролли кучларни биргаликда қўллаш режасини ишл аб чиқди деб хабар қилди Россия Марказий Ҳарбий округи қўмондони Александр Лапин, РИА Новости хабарига асосан.

“КХШТ қуролли кучларини илк бор биргаликда қўллаш амалиёти Қирғизистонда 10-13 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган КХШТ ўқув машғулотлари вақтида амалга оширилади”, - деди генерал-лейтенант Лапин.

Лапин айтишига қаргандан Қирғизистон тоғларида жойлашган “Эдельвейс” полигонида "Взаимодействие-2018" (Ҳамжиҳатлик-2018) ўқув-машғулотларининг қўшма бошқарув пункти очилади.