Франция ташрифи - энг қизиқарли фото-суратлар

Sputnik

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи якунига кўра, ҳукуматлараро ва идоралараро 10 та ҳужжат имзоланди.

1 / 12
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Францияга ташриф буюрди.
2 / 12
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Лувр музейига ташриф буюрди.
3 / 12
Ўзбекистон президенти Франция Сенати раиси билан учрашди.
4 / 12
Шавкат Мирзиёев Франция компанияларини Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол қатнашишга чақирди.
5 / 12
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Парижда ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашди.
6 / 12
Парижда Ўзбекистон президентини тантанали кутиб олишди.
7 / 12
Париждаги Елисей саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашуви бўлиб ўтди.
8 / 12
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
9 / 12
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон учрашуви.
10 / 12
Учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
11 / 12
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи якунига кўра, ҳукуматлараро ва идоралараро 10 та ҳужжат имзоланди.
12 / 12
Давлат раҳбарларининг Елисей саройида ўтган музокаралари ҳар томонлама самарали бўлди. Икки мамлакат учун манфаатли ва узоқ муддатли келишувларга эришилди.