Бағдод гўзалининг ўлдирилиши видеоси тарқалди

Сентябрь ойи якунида 30 ёшли модел Тара Фарес ўз машинасида отиб ўлдирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Интернетда “Бағдод гўзали” Тара Фареснинг ўлдирилиши видеоси тарқалди.

Кўчага қўйилган камера нотаниш шахс Фарес бошқарувида бўлган автомобилга яқинлашиб, унга қарата ўқ узганлигини тасвирга олинган.

Отишмадан сўнг бу киши шеригининг мотоциклига ўтириб, воқеа жойидан кетиб қолади.

Сентябрь ойи якунида 30 ёшли модел машинасида ўлдирилган. Тара Фарес Ироқнинг Қурдистони пойтахти Эрбил шаҳрида истиқомат қилган эди.