Абдулла Арипов ШҲТ Бош вазирлар Кенгаши мажлисида иштирок этади

Душанбеда Абдулла Арипов ШҲТ бош вазирлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Душанбеда 11-12 октябрда ШҲТ бош вазирлари Кенгаши бўлиб ўтади.

Унда Абдулла Арипов ШҲТ бош вазирлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Кенгаш кун тартибида  савдо-иқтисодий муносабабатларни ривожлантириш, кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик Дастурини тадбиқ этиш, ШҲТ доирасида лойиҳа амалиётини  молиявий таъминлаш каби масалалари қўйилган.

ШҲТ Бош вазирлари кенгашида Ҳиндистон, Қозоғистон, ХХР, Қирғизистон, Покистон, Россия, ва Тожикистон бош вазирлари иштирок этишади.

Бош вазирлар, шунингдек, ШҲТ Банклараро уюшмаси ташкил қилиш, ШҲТнинг 2019 йилги бюджети ҳамда ШҲТ Бош вазирлар Кенгашининг навбатдаги мажлисининг ташкилий масалаларини муҳокама қилишади.