Ўзбекистонда биринчи қор ёғди

Ўзбекистонда бу йил биринчи қор Зомин тоғларида ва Тахта - Қорача довонида ёғди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Ўтган дам олиш кунларида Ўзбекистонда биринчи қор ёғди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар. 

Хабарда айтилишига кўра, биринчи қор Жизах вилоятининг Зомин тоғларида ёққан. Ҳаво ҳарорати тунда 0 градусгача пасайган. 

Facebookда Жамоатчилик назорати гуруҳида қолдирилган хабарга кўра, Самарқанд ва Қашқадарё орасида жойлашган Тахта-қорача довонида ҳам қор ёққан. 

Синоптиклар, шунингдек, Қамчиқ довони ҳудудида ҳам қор ёғиши мумкинлигини хабар қилишмоқда. Кеча Тошкентда ҳаво ҳарорати паст бўлиб кун узун ёмғир ёққан. Ўзбекистонда пайшанба кунигача совуқ ҳаво сақланиб  қолиши мумкин.