Визажист деманг бизни...

Таниқли визажист Гоар Аветисян тошкентлик қизалоқнинг мураккаб операцияси учун керак бўлган 77 000 $  маблағни жамлашга ёрдам берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Москвалик таниқли визажист Гоар Аветисян ўзбекистонлик қизалоқинг мураккаб жарроҳлик операцияси учун керак бўлган 5 155 000 рублни 4 кунда жамлаб берди. Бу ҳақида Аветисян ўзининг Инстаграмида хабар қолдирган.

“Ушбу хабарни кўзимда ёш билан ёзмоқдаман. Биз буни уддасидан чиқдик. 4 кун – 4та пост ва миллионлаб сторис бизга ушбу маблағни жамлашга ёрдам берди. Бу бизнинг умумий ғалабамиз”, - деб ёзган Гоар Аветисян ўз постида.

Эслатиб ўтамиз, Эльвира тошкентлик 10 ёшли қизалоқ. Унинг умуртқа поғонасида шиш топилган. Ўзбекистонда бури операция қилишнинг иложи бўлмаган ва она онаси уни Москвага олиб келишган. Гоар Эльвира билан, болалар шифохонасида таншиб қолган ва унга ёрдам беришга қарор қилган.

Бироз олдин, Гоар Аветисян Тожикистонлик Мухаммадрасул исмли болакайни даволаш учун ҳам 3,8 миллион жамлаб беришга ёрдам берган эди.

Маълумот учун, Гоар Аветисяннинг инстаграммига 5 миллиондан ортиқ киши ёзилган. У Ўзбекистонга тез-тез бориб туради. Бир неча ўзбек кино ва эстрада юлдузлари унинг мижозлари. Макияж қироличаси Тошкентда тез-тез мастер-класслар ҳам ўтказиб туради.