Шавкат Мирзиёев Парижда тантанали кутиб олинди

Бугун Ўзбекистон раҳбари БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле ва Франция Сенати Раиси Жерар Ларше, шунингдек, Франциянинг энг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев  президент Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Францияга келди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

“Орли” халқаро аэропортида Ўзбекистон делегацияси тантанали кутиб олинди.
 
Бугун Ўзбекистон раҳбари БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле ва Франция Сенати Раиси Жерар Ларше, шунингдек, Франциянинг энг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашади.  

Ташрифнинг асосий тадбирлари 9 октябрга белгиланган.

Шавкат Мирзиёев Парижда тантанали кутиб олинди

Музокаралар кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва молиявий соҳалардаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш, турли тармоқларда инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган. 

Учрашувлар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро 10 дан ортиқ ҳужжат, жумладан, иқтисодиёт, молия, транспорт, туризм, экология, маданият ва санъат соҳаларида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланиши кўзда тутилган.