ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik.Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 9 октябрь кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 1,42 сўмга кўтарилиб, 8181,08 сўм ташкил қилди.
Евро курси эса 41,71 сўмга пасайиб, 9 427,06 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 3,11 сўмга камайиб, 122,73 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.