Ҳиндистон АҚШнинг санкция қўллаш таҳдидига жавоб берди

Россия ва Ҳиндистон С-400 мажмуаларини етказиб бериш бўйича шартномани имзолашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Ҳиндистон ҳукумати Россиядан С-400 сотиб олиниши ортидан мамлакатга нисбатан АҚШ санкция қўллаши мумкинлигини тушуниб турибти. Бу ҳақда Ҳиндистон армияси штаби раҳбари, генерал Рават Бипин маълум қилди.

Ҳиндистон Россияга ҳарбий МиГ-21 самолётларини совға қилади

“Бироқ биз мустақил сиёсат юритамиз”, - деб алоҳида таъкидлади армия раҳбари.

Генерал сўзларига кўра, Россияга Нью-Дели ва Вашингтон ўртасида алоқалар мустаҳкамланишидан “безовта бўлиш керак эмас”.

“Санкцияларни муҳокама қилаётган пайтда, келгусида Америка томонидан қийинчиликлар бўлишига қарамасдан, Владимир Путин ва Нарендра Моди С-400 мажмуаларни сотиб олиш бўйича шартномани имзолашмоқда”, - деб қўшимча қилди генерал.

Россия ва Ҳиндистон алоқалари

Жума куни Россия ва Ҳиндистон С-400 мажмуаларини етказиб бериш бўйича 5,43 миллард долларлик шартномани имзолашди. Ҳиндистон Хитой ва Туркиядан сўнг  “Триум” зенит мажмуаларини сотиб олган учинчи мамлакат ҳисобланади.

АҚШ Ҳиндистоннинг режаларидан ташвишланиб, санкциялар киритилишини истисно қилмаганди.

Россия ва Ҳиндистон – ҳарбий-техника соҳасида йирик шерик бўлган мамлакатлардир: Ҳиндистон армияси ҳарбий техникасининг 70 фоизи Россиядан ишлаб чиқарилган. Россия ҳар йилиш Ҳиндистонга миллиард долларлик техника ва қурол яроғ етказиб берилади.