ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Бугун, 5 октябрь куни Россиянинг Твер вилоятининг Калинин туманида йўналишли такси ва йўловчи автобуси тўқнашиб кетди, деб хабар қилди Россия ФВВ матбуот хизмати.
“Сўнгги маълумотларга кўра, ЙТҲда 13 киши қурбон бўлган ва 17 киши жабрланган, улардан 4 нафарини ҳозир шифонхонага олиб кетишяпти”, - дейилган ФВВ хабарида.
Россиядаги мудҳиш ЙТҲда 13 киши ҳалок бўлди ва 17 киши жабрланди
© МЧС РФ
Воқеа жойига прокуратура, тергов қўмитаси ходимлари ҳамда вилояти губернатори етиб борган.