Самарқандда машина ойнасида оёғини чиқарган ҳайдовчини ИИБ сўроқ қилди

Самарқандда Spark ойнасидан оёғини чиқариб ҳайдаган ёш ҳайдовчи ИИБ ходимлари олдида жавоб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Икки кун олдин, 2 октябрда Facebook’даги “Халқ фикри” гуруҳида Самарқанд кўчаларида Spark автомобилини машина ойнасидан оёғини чиқариб ҳайдаётган ёш ҳайдовчининг видеоси “Ким экан бу маданиятли?” деган изоҳ билан жойлаштирилган эди.

Видеода автомобил давлат рақами кўрингани туфайли Ички ишлар органлари учун уни топиш муаммо бўлмаган. Ва орадан бир кун ўтиб, 3 октябрда ушбу гуруҳда ички ишлар органлари вакиллари томонидан суратга олинган яна бир видео пайдо бўлди. Унда ҳалиги “маданиятли” ҳайдовчини бутунлай бошқача ҳолда кўриш мумкин.

ИИБ ходимининг - Нега ойнадан оёғингизни чиқариб транспорт воситасини бошқардингиз?  деган саволига, ҳайдовчи - Ёшлик қилдим, бошқа қайтарилмайди, деб жавоб қайтарган.