Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 389 км узоқликда жанубий йўналишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайд этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 2018 йил 3 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:44 да Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 389 км узоқликда жанубий йўналишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайд этилди (38,71 N, 66,09 E).

Зилзила магнитудаси М=3,6. Зилзила чуқурлиги Н=30 км.

Зилзила кучи Қарши шаҳрида 3 баллни ташкил этган.

Республиканинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.