Етти хил қоидабузарликни "кўрадиган" видеокамералар ишлаши намойиш қилинди

Бугунги кунда кузатув камералари 7 турдаги қоидабузарликлар аниқлайди.
Sputnik

Тошкент шаҳар ИИББ етти хил қоидабузарликларни “кўрадиган” видеокамералар ишлаши намойиш қилинди.

Кузатув камералари қуйидаги қоидабузарликларни аниқлай олади:

1. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши.

2. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши.

3. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги.

4. Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши.

5. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши.

6. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши.

7. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги.