"Карусел" ва кортеж: видеога тушган ҳуқуқбузарликлар бўйича текширув ўтказилди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳуқуқбузарликларни содир этган фуқароларнинг шахсини аниқлади, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. Маҳаллий электрон ОАВларда йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши ҳолатлари тасвирга олинган фото ва иккита видео жойлаштирилганди.

Ушбу ҳолатлар бўйича пойтахт ИИББ томонидан текширув ўтказилди.   

Хабарда айтилишича, пиёдалар ўтиш жойида “Малибу” машинасини қўйган ҳайдовчига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

“Ҳозирги вақтда бошқа “қаҳрамонлар” шахслари аниқланди, уларга нисбатан чоралар кўрилади”, - дейилган хабарда.