Ўзбекистонда қайси ёқилғи нархи арзонлашди

Ёқилғи-мойлаш материаллари бозорида юзага келаётган ҳолатлар ва биржа савдоларида шаклланаётган нарх ўзгаришлари таъсир қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. Ўзбекистонда шу йил сентябр ойида пропан нархлари 15,4 % га арзонлашди.

Ўзбекистонда дизель ёқилғи қимматлашди

Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, 2018 йил 9 ойида автомобиллар учун ёқилғи нархларининг ўсиши умумий инфляциянинг 0,4 ф.д.да кўтарилишига сабаб бўлди.

Ёқилғи-мойлаш материаллари бозорида юзага келаётган ҳолатлар ва биржа савдоларида шаклланаётган нарх ўзгаришлари таъсири натижасида ўтган давр мобайнида пропан 48,8 %га, метан 24,1 %га қимматлашди.

Сентябрь ойида пропан нархлари 15,4 %га арзонлашиб, метан нархида эса аксинча 1,6 %га қимматлашди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг истеъмол нархлари индексига автомобиллар учун ёқилғи қуйиш шаҳобчалари тармоғи орқали сотиладиган пропан нархларининг арзонлашиши сезиларли даражада таъсир кўрсатди.