Қирғизистон президенти ҳақидаги мемлар муаллифи тушунтириш хати ёзди

Август ойида Қирғизистон раҳбари матбуот-хизмати Жээнбековнинг Иссиқ-кўлда ўтказган таътили ҳақида фоторепортаж эълон қилди. Суратларда Жээнбеков кўл, пляж ва кемалар боғлаб қўйиладиган махсус жой фонида муҳрланган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ҳақидаги интернет-мемлар муаллифи, график дизайнер Никита Тарасенкони сешанба куни Қирғизистон Бош прокуратурасига чақиртиришди ва тушунтириш хати ёзишга мажбур этишди.

Жээнбеков: "қариндошларим" ҳаддан кўпайиб кетди, уларни қамаш керак

Август ойида Қирғизистон раҳбари матбуот-хизмати Жээнбековнинг Иссиқ-кўлда ўтказган таътили ҳақида фоторепортаж эълон қилди. Суратларда Жээнбеков кўл, пляж ва кемалар боғлаб қўйиладиган махсус жой фонида муҳрланган эди.

Аммо президент ҳамма жойда ёлғиз ва қора расмий костюмда эди.

Интернет фойдаланувчилари, ушбу суратларга дарҳол муносабат билдирдилар. Тарасенконинг меми эса энг оммалашган изоҳлардан бирига айланди. График-дизайнер Жээнбековнинг ўйчан фотосуратига "Одамлар қани? Ҳозир ростдан ёзми?", - деб ёзиб қўйган эди.

"Тушунтириш хати алоҳида эътиборни талаб қилади. Унда ушбу мемлардаги юмор маъносини тушунтириш ва барча ҳаволаларни тўлиқ келтириш керак эди", - деб ёзди Тарасенко ўзининг Facebook даги саҳифасида.

Тарасенконинг маълум қилишича, гўёки Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасига номаълум аёл томонидан ариза ёзилган бўлиб, у давлат раҳбари обрўси ва шаънини ҳимоя қилишни талаб қилган экан.

Қирғизистон ким билан дўст бўлади - Жээнбеков баёноти

Қирғизистон Бош прокуратураси матбуот-хизмати хабарига кўра, назорат муассасаси кўрсатилган карикатурада судга мурожаат қилиш учун асос топмаган ва материалларни махсус хизматга қайтарган.

Илгарироқ Қирғизистон президенти матбуот-котиби Толгонай Стамалиева журналистларга Жээнбеков ижтимоий тармоқлардаги бу мемларни кўрганини айтган эди. "Карикатурачининг иши давлат раҳбарининг кулгисини келтирди", - деган эди Стамалиева.

У шунингдек, карикатура муаллифининг генпрокуратурага чақиртирилиши президент аппарати учун "нохуш хабар" бўлганини қайд этган.