Утилизацияга топшириладиган автомобил учун имтиёзли кредитлар ажратиш йўлга қўйилади

Мажбурий техник кўрикдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг ягона электрон базасини 2019 йил 1 январга қадар шакллантиради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Утилизацияга топшириладиган автомобил учун имтиёзли кредитлар ажратиш йўлга қўйилади.

Автомобил ювиш шохобчалари учун сув солиғи кўтарилди

Бу масала “Фойдаланишга яроқсизлиги аниқланган автомототранспорт воситаларини утилизация ва қисмларини реализация қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳасида алоҳида банд сифатида кўрсатилган.

Хусусан “Асака” акциядорлик-тижорат банкига Молия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда утилизацияга топшириладиган автомототранспорт воситалари эгалари учун имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинган.

Шунингдек, утилизацияга топшириладиган автомототранспорт воситаларини ҳудудларда қабул қилиш тартиби юзасидан асослантирилган таклиф кириш назарда тутилган.