Тошкентда зўрлик ишлатишдан жабрланган аёллар учун махсус шелтерлар ишга тушди

Марказда мутахассис, психолог, юрист хонаси, оналар ва болалар хоналари фаолият юритиб, у ерга мурожаат қилган аёлларга малакали мутахассислар томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилади. 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Хотин-қизлар қўмитаси қошида "Аёллар ижтимоий кўмаклашув маслаҳат маркази"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди қўмита матбуот-хизмати.

Танзила Норбоева: Ўзбекистонда қийин аҳволга тушиб қолган ҳар бир аёлга ёрдам берилади

Марказ фаолияти ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни ҳамда жамиятдаги ва оиладаги маънавий-аҳлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни қўзғатувчи оилавий ва шахслараро низоларнинг, депрессив вазиятларнинг эрта аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўришга йўналтирилган.

Марказда мутахассис, психолог, юрист хонаси, оналар ва болалар хоналари фаолият юритиб, у ерга мурожаат қилган аёлларга малакали мутахассислар томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилади.