Гулнора Каримованинг қаерда эканлиги маълум бўлди

"Онам энди уйда" деб ёзган эди Гулнора Каримованинг қизи инстаграмда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Гулнора Каримова қонунда белгиланган тартибда жазо ўтамоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ўзбекистон Бош прокуратурасига асосан.

Душанба куни, Гулнора Каримованинг қизи Иман Каримова, Тошкентдан Лондонга учиб кетганидан сўнг, ўзининг Инстаграмида “Онам  энди уйда” деган хабар қолдирган эди. Шундан сўнг ОАВ вакили Ўзбекистон Бош прокуратураси билан боғланиб ушбу хабарга изоҳ беришни сўраган.

 “Гулнора Каримова қонунда белгиланган тартибда жазо ўтамоқда” – деб хабар қилди Ўзбекистон Бош Прокуратураси вакили ахборот агентлигига.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова Ўзбекистон 2015 йилнинг август ойида бир қатор иқтисодий жиноятларда айбланиб 5 йилга озодликни чеклаш жазосига маҳкум қилинган эди.