Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Нью-Делидаи “Раштрапати Бхаван” саройида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Бугун Ҳиндистон президентининг “Раштрапати Бхаван” саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Расмий маросимда Ўзбекистон президентини Ҳиндистон Республикаси президенти Рам Натҳ Ковинд ва бош вазир Нарендра Моди кутиб олишди.

Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентимиз шоҳсупага кўтарилди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қисқача баёнот берди. Ўзбекистон президенти Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига таклиф учун миннатдорлик билдириб, халқларимизни тарихий ришталар, ўхшаш анъаналар боғлаб туришини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

“Ҳиндистон бугунги кунда жадал ривожланиб, жаҳон иқтисодиётидаги ўрнини мустаҳкамлаб бораётган глобал  давлат. Биз олий даражадаги учрашувларимиз натижасида фаоллашиб бораётган Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларининг бугунги суръатини юқори баҳолаймиз. Ишончим комилки, ушбу ташрифим ва самарали музокараларимиз стратегик шериклигимизни янги босқичга олиб чиқади”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари бўлиб ўтмоқда. Кеча Ўзбекистон  президенти Агра шаҳридаги То Маҳал мажмуасига ташриф буюрган ва ҳиндистонлик ишбилармонлар билан учрашган эди.

Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди