Шавкат Мирзиёев Нарендра Моди билан тор доирада учрашув ўтказди

Бугун Нью-Делида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Шавкат Мирзиёевнинг тор доирада учрашуви бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Нью-Делида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан тор доирада учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.   

"Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги  муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам Шавкат Мирзиёев Нарендра Моди билан бир неча маротаба учрашишган эди. Хусусан, ШҲТ саммити ва бошқа халқаро форумлар доирасида.