Қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва космос: Ҳиндистонда имзоланган ҳужжатлар

Нью-Деҳлида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида имзоланган ҳужжатларни ўзаро алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи доирасида 20 та ҳужжат имзоланди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Ўзбекистон инновациялар соҳасида Ҳиндистон тажрибасини ўрганади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Республикаси бош вазири Нарендра Модининг Қўшма баёноти қабул қилинди. 

Ташриф доирасида илмий-техник ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм, ҳарбий таълим, адлия, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани, фармацевтика,  космосни тинч мақсадларда тадқиқ этиш ва бошқа соҳаларга доир 20 та ҳужжат имзоланди.

Шунингдек, Андижон вилояти ва Гужарат штати, Самарқанд шаҳри ва Агра шаҳарлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, эркин фармацевтика зонасини ташкил этиш тўғрисида битимлар имзоланди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ҳиндистон билан алоқаларга устувор аҳамият қаратиши, амалий руҳда ўтган музокаралар томонларнинг ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлаганини таъкидлади. Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга келишиб олингани қайд этилди.