Остонада эру-хотин уруши оқибатида эркак киши 5-чи қаватдан тушиб кетишига сал қолди

Эркак киши бешинчи қаватда ойна ромига осилиб турар ва аянчли овозда бақирар эди, ичкаридан эса кимдир ойнани маҳкам беркитиб ушлаб турарди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Кеча, 29 сентябрь куни соат 16:00 да Остона шаҳрида бешинчи қават баландлигида балконда осилиб турган эркакнинг видеоси Қозоғистон ОАВларда тарқалди.

У ойна ромидан ушлаб турар ва аянчли овозда бақирар эди. Ичкаридан кимдир эса ойнани маҳкам беркитиб эркак кишининг киришига халал берар эди.

Етиб келган ҳуқуқни сақлаш органлари аниқлашига кўра, 40 ёшли эркак хотини билан жанжаллашиб қолади ва уйидан ташқарига чиқмоқчи бўлади. Хотини эшикни чиидан ёпиб олганидан сўнг у ойнадан тушаман деб ойнадан ташқарига чиқади.

Ички ишлар ходимлари эру-хотинни руҳий кўрикдан ўтказиш ҳамда тергов ишлари якунланмагунига қадар шаҳарни тарк этишни таъқиқлаб қўйишди.