АҚШ прокуратураси Сайфулло Соипов учун ўлим жазосини талаб қилмоқда

Телеканал маълумотларига кўра, Саиповнинг айби исботланса, айбловчи бундай жазони асосли деб билишини қайд этган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Америкалик прокурорлар ўтган йил октябр ойида Нью-Йоркда теракт содир этганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соипов учун ўлим жазосини талаб қилмоқчи, деб хабар қилди РИА Новости NBC телеканалига таянган ҳолда.

Адвокатлар прокурорлардан Соипов учун ўлим жазосини сўрамасликни илтимос қилишмоқда

Телеканал маълумотларига кўра, Соиповнинг айби исботланса, айбловчи бундай жазони асосли деб билишини қайд этган.

Илгарироқ АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter ижтимоий тармоғида Нью-Йоркдаги теракт ижрочиси ўлим жазосига маҳкум этилиши кераклиги ҳақида ёзган эди.

Нью-Йоркда 2017 йил 31 октябр куни Манхэттен туманининг жануби-ғарбий қисмида юк машинаси велосипед йўлакчасига чиққан. Ҳайдовчи - Ўзбекистонлик Сайфулло Соипов, ўз йўлида велосипедчиларни босиб бир неча кўча бўйлаб ҳаракатланган. Юк машинаси, шунингдек, мактаб автобусига бориб урилган. Шундан сўнг, ҳайдовчи кўчага пейнтбол тўппончаси билан чиққан, полиция ходимлари унга қарата ўқ узишган ва гумонланувчи касалхонага ётқизилган.

Сал кейинроқ, Соипов, унга расман айблов эълон қилинган Нью-Йорк федерал судида иштирок этган, у ўз айбига иқрор бўлмаган. ФБР Соипов ушбу ҳужумни "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи пропагандасини томоша қилгач содир этган, дея ахборот берган.